Ота-оналарнинг фарзанди таълими учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади
Фото: “Халқ сўзи”
2023 йил 1 августдан солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади. Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади.
1 августдан 12 фоизлик даромад солиғини қайтариб олишда ёш чегараси бекор қилинади.
Солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки турмуш ўртоғининг таълим олиши учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг