Ота-бола Баччанлар коронавирусга чалинди

12:12 12 Июль 2020 Дунё
1477 0

Болливуднинг машҳур актёри 77 ёшли Амитабх Баччаннинг коронавирусга чалингани маълум бўлди ва у касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда актёр ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида маълум қилган.

«Менда «COVID-19» тести ўтказилди. Натижа мусбат чиқди. Оилам ва ходимларимиз ҳам таҳлиллар топширишди. Айни дамда улар натижаларни кутишмоқда. Сўнгги 10 кун ичида менга яқин бўлганларнинг барчасидан тест топширишларини илтимос қиламан».

Ушбу хабарлардан бир неча соат ўтиб, актёр ва продюсер 44 ёшли Абхишек Баччан ҳам коронавирусга чалинганини маълум қилди. У ҳам енгил аломатлар билан шифохонага жойлаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда жами касалланганлар сони 821 минг нафарни ташкил этиб, шундан 515 минг нафари соғайган. Вафот этганлар сони эса 22 мингдан зиёд.

Ҳиндистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейин 3-ўринда туради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер