От спорти: Жаҳон кубогининг финал босқичи

11:52 19 Декабрь 2022 Жамият
490 0

Саудия Арабистонида от спортининг конкур йўналиши бўйича «CSI 5*-W» дастурида Жаҳон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакили Абдураҳмон Абдуллаев юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Спортчимиз Гран-при йўналиши ҳисобланмиш 160 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш баҳсида ўз имкониятини синаб кўрди. 18 ёшли иқтидорли чавандозимиз масофани жарима очколарисиз 37,28 сонияда босиб ўтди. 

Ушбу натижа билан у бешинчи натижани қайд этди. Юртдошимизни шоҳсупадан сониянинг бир неча улушлари ажратиб қолди холос.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер