Осмондан олтин ва кумуш ёғди

17:06 15 Март 2018 Дунё
2752 0
Фото: BNN

Россиядаги Якутск аэропортида “Ан-12” самолёти ҳавога кўтарилаётган пайтда унинг юкхонаси люки очилиб кетган. Оқибатда мазкур транспорт воситасида олиб кетилаётган олтин ва кумуш қуймаларининг бир қисми ташқарига сочилиб, учиш-қўниш йўлагига тўкилиб тушган. Маълум бўлишича, ушбу лайнер Купол конидан Красноярскка қимматбаҳо металларни олиб кетаётган бўлган. Якутскда эса ёқилғини тўлдириб олиш учун тўхтаган. Бу ҳақида “Медуза” ахборот манбаси хабар берди.

Аниқланишича, ушбу ҳодиса юклар самолётга нотўғри жойланиши туфайли рўй берган.

Ушбу бойликларни қазиб олган Канаданинг “Kinross Gold” компанияси вакили Станислав Бородюкнинг айтишича, тушиб қолган ва умумий оғирлиги 9 тоннага тенг олтин-кумуш қуймаларнинг барчаси йиғиб олинган, шунинг учун суғурта хизматига мурожаат қилишнинг ҳожати йўқ. Самолёт бортидаги етти нафар экипаж аъзоси ва икки нафар компания вакилига зарар етмаган. Юк Чукотка тоғ-геология компаниясига тегишли бўлгани айтиб ўтилди.

“Kinross Gold” дунёдаги энг йирик олтин қазиб олувчи компаниялардан бири бўлиб, у Бразилия, Чили, Гана, Мавритания, Россия ва АҚШда мазкур йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириб келаяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер