Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг электр тармоғини модернизация қилишга кўмаклашади

12:57 11 Июль 2023 Иқтисодиёт
843 0

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг электр узатиш тармоғини такомиллаштириш, энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларининг кўпроқ мамлакат энергетика балансига интеграциялашувини таъминлаш учун 125 миллион АҚШ доллари миқдорида заём ажратишни маъқуллади.

«Декарбонизация сари рақамлаштириш – Электр узатиш тармоқларини такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида етти вилоятда – яъни Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида умумий узунлиги қарийб 359 километр бўлган 12 та электр узатиш линиялари реконструкция қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер