Осиё кубоги–2027 мусобақасига қачон қуръа ташланиши маълум қилинди
Футбол бўйича 2027 йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати мусобақаси учун қуръа ташлаш санаси маълум бўлди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси ўзининг расмий саҳифасида маълумот берди.
Унга кўра, турнирга 9 май куни қуръа ташланади. Олдинроқ бу сана 11–12 апрель оралиғида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Аммо Яқин Шарқдаги можаролар сабаб ушбу маросим май ойига қолдирилди.
Ҳозирда мусобақада иштирок этадиган 23 та жамоа номи маълум. Фақатгина 24-йўлланма учун ташкил этиладиган Яман ва Ливан ўйини 4 июнь санасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 2027 йилги Осиё кубоги мусобақаси 7 январдан 5 февралга қадар бўлиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг