Ўсимликлар учун энг қимматли озуқа
Фото: Халқ сўзи
Ер тўймаса, эл бойимас, дейди кўпни кўрган доно халқимиз. Шу боис ҳам миришкор-деҳқон борки, мўл ҳосил етиштириш учун, аввало, ерни озиқлантиришга, унумдор қилишга интилади.
Бугун ерни тўйинтиришда деҳқонларимиз турли ўғитлар қаторида Калифорния чувалчангини ҳам кенг қўллаётгани маълум. Бу эса қишлоқ жойларда айни шу турдаги чувалчангни боқиб, даромад топаётганлар сафи кенгайишига сабаб бўлмоқда. Андижон вилояти Балиқчи туманидаги Толибжон Қодиров ушбу имкониятдан фойдаланаётган якка тадбиркорлардан.
— Калифорния чувалчангининг ичагида гумин кислотаси мавжуд,-дейди Толибжон Қодиров. — Натижада чувалчанглардан олинган биогумус ўсимликлар учун энг қимматли озуқага айланади. У ернинг мелиоратив хусусиятини яхшилайди ва ҳосилдорликни 15 кунга тезлаштиради. Энг муҳими, биогомус миқдоридан қатъи назар, ўсимликни куйдириб қўйиш хусусиятига эга эмас. Шу билан бирга ўсимлик танламайди, ҳар қандай ҳосилдорликни 15-20 фоизга оширади.
Т. Қодиров чувалчанг парвариши билан шуғуллана бошлаганига атиги икки йил бўлди. Дастлаб ишни бошлаш учун 250 АҚШ доллари қийматидаги чувалчанг келтирган эди. Ўтган мавсумда 50 миллион сўмлик биогумус сотишга эришди. Ҳозирда яна 100 тонна маҳсулотга буюртма олган.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг