Ўртачўллик ўқувчиларга автобус совға қилинди

11:43 09 Декабрь 2021 Жамият
697 0

Фото: «Халқ сўзи»

Навоий вилояти Қизилтепа туманининг Ўртачўл ҳудуди ўтган асрнинг етмишинчи йилларида ўзлаштирилган. Турли ҳудудлардан кўчиб келган чўлқуварлар ўтроқлашиб, чўлда ўнга яқин катта-кичик қишлоқ ва овуллар пайдо бўлган. Ўртачўллик болалар мазкур ҳудуддаги 34-умумтаълим мактабида таълим олишади. Кимдир икки, яна бирови беш километр ва ундан ҳам узоқроқ масофадан дарсга қатнайди. Ёз ёруғида, эҳтимол, бу унчалик сезилмас, бироқ қишнинг қировли кунларида болалар мактабга келгунча қўллари ёзиш-чизишга қовушмай қоларди.

Яқинда туман ҳокимлиги ахборот хизматининг "Telegram" мессенжерида ташкил қилинган гуруҳга Zumrat Ochilova номли аккаунт эгаси мурожаат қилиб, ўртачўллик ўқувчиларнинг мактабга қатнашлари учун қулайлик яратиш, автобус қатнови йўлга қўйиш лозимлиги ҳақида таклиф билдирган эди.

Туман ҳокими, Республика Олий Мажлиси Сенати аъзоси Улуғбек Файзиев ушбу таклифга жавобан 34-умумий ўрта таълим мактаби директорига автобус калитини топширди. Эндиликда мактабга ўз автобусларида қатнаш имконияти ўқувчилар билан бирга бу ерда меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларни ҳам беҳад мамнун этди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер