Ўртачирчиқда деярли 120 минг куб метр табиий газдан пулини тўламай ишлатганлар қўлга тушди

13:49 27 Август 2024 Жамият
280 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида 119,3 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатини аниқлади. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ушбу ҳолат фош этилган.

Қайд этилишича, ЯТТ «Т.Р.»га қарашли ишлаб чиқариш цехидаги фуқаро С.Ж. тижорат мақсадида 3 та алюмин эритиш қозонларини ўрта босимли аҳоли газ тармоғига қўлбола газ сўрғич мосламаси ёрдамида яширинча улаб, 119,3 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 214,7 миллион сўм зарар етказганлиги аниқланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони таъсис этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер