Ўрта Чирчиқда ичида ўқувчилар бўлган автобус ЙТҲга учраб, ёниб кетди
Иллюстратив фото
29 апрель куни соат 02:00 ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-километрида Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 нафар йўловчиси бўлган “Мерседес” русумли автобуснинг балони ёрилиб кетган.
ФВВ хабарига кўра, автобус бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилиб ёнбошлаган ва ёнишни бошлаган, йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган.
Барча йўловчилар тиббий кўрикдан ўтказилган, 7 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати билан — 2 нафари Ўрта Чирчиқ тумани шифохонасига, 5 нафари Республика тез тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.
Ушбу автобусда Тошкент вилояти Паркент тумани 31-умумий ўрта таълим мактабининг 37 нафар ўқувчиси, 3 нафар ўқитувчиси, 10 нафар ота-она ҳамда 3 нафар ҳайдовчи бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг