Орол денгизи ҳавзасининг экологик тикланишида фотоэлектр қуёш энергиясидан фойдаланилади
Фото: Халқ сўзи
Жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази таклифи билан Хитой Фанлар академияси ҳузуридаги Синсзян экология ва география институтининг бир гуруҳ олимлари Қорақалпоғистонга ташриф буюрди.
Учрашув доирасида қиймати 500 минг АҚШ доллари бўлган «Орол денгизи ҳавзасининг экологик тикланишида фотоэлектр қуёш энергиясини фойдаланиш тажрибасини қўллаш ва намойиш этиш» инновацион лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Синсзян экология ва география институти ўртасида келишув имзолаш маросими бўлиб ўтди ва лойиҳага старт берилди.
Лойиҳани тегишли хорижий ва маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорликда 2023-2025 йилларда амалга ошириш назарда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг