Ўрмон хўжалигида қўшимча тармоқларни ривожлантириш ҳисобига ялпи даромад 290 млрд сўмни ташкил этди ва 10 мингта янги иш ўрни яратилди

11:39 23 Январь 2023 Жамият
910 0

АОКАда ўтказилган брифингда Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Ашуров соҳада 2022 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Шунингдек, ўрмон фондининг фойдаланилмаётган 7 минг га ер майдони ўзлаштирилиб, оборотга киритилди, 2,3 минг га ер майдони жисмоний ва юридик шахсларга узоқ муддатга ижарага берилди.

Жами 113 миллион дона тупроқ-иқлим шароитга мос турдаги манзарали, мевали дарахт ҳамда буталарнинг ниҳол ва кўчат етиштирилди.

Бундан ташқари, «Яшил ҳудуд» ДУК ва унинг ҳудудий корхоналари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари» ташкил этилиши бўйича амалий ишлар олиб борилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер