Ўқувчиларни мактабга бориб-келиши учун автобус қатнови биринчи бўлиб Қорақалпоғистонда йўлга қўйилади

21:56 12 Июнь 2023 Сиёсат
926 0

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда 160 та янги боғча қурилиши ва таъмирланиши, 2 мингта хусусий боғча ташкил қилинишини айтиб ўтди.

“Биз келгуси етти йилда қўшимча 100 минг янги ўқувчи ўрни яратамиз.

Бунда, 30 та янги мактаб ва 150 та мактаб учун қўшимча бино қурилади, 350 таси таъмирланади.

Ихтисослашган мактаблар сони эса, 2 карра оширилиб, 32 тага етказилади.

Натижада, Қорақалпоғистондаги мактабларда 30-35 нафардан ортиқ бола ўқийдиган синфлар умуман бўлмайди.

Биз 1-4- синф ўқувчиларига бепул овқат беришни Қорақалпоғистондан бошлаган эдик.

Энди, олис ва чекка овуллардаги болажонларимизнинг мактабга бориши учун автобус қатновини ҳам, биринчи бўлиб шу заминдан бошлаймиз”, — деб таъкидлади номзод.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер