“Ўқувчилар давомати инсон омилисиз юритилади”

16:41 22 Февраль 2020 Жамият
1340 0

Бош прокуратурада ўтказилган мажлисда Бош прокурор маърузасида қайд этилган ҳолатлар бўйича изоҳ берди.

Халқ таълими вазири Ш. Шерматов ўқувчилар давоматини таъминлашни такомиллаштириш, назоратини амалга оширишнинг янги механизми ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди:

“Мактабларда кириш жойида ўрнатилган турникетлар самара бермади. Ўқувчилар давоматининг тўғри юритилиши учун махсус тизим ишлаб чиқяпмиз.

Яъни бу шундай тизим бўладики, давомат инсон омилисиз юритилади. Бунинг учун мактабларда махсус қурилма ўрнатилади ва у ўқувчининг кимлигини юз-кўзига қараб аниқлик киритиб, ўзи автоматик тарзда рўйхатга олади. Бу эса ўқувчилар давомати ҳақида маълумотлар тўғри юритилишини таъминлайди”.

Раҳим Шерқулов, “Халқ сўзи онлайн”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер