Ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилдими?

12:27 30 Апрель 2020 Жамият
1527 0

Карантин чекловлари юмшатилмоқда, ўқув марказларида ўқишларни бошлаб турсак бўладими? Ушбу саволга таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси жавоб берди.

“Маълумки, юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин эълон қилиниб мамлакатимиздаги давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида фаолият тўхтатилган.

Шу муносабат билан, Республика махсус комиссиясининг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида таълим жараёнларини давом эттириш бўйича тегишли қарори қабул қилингандан сўнг, ўқув марказларида таълим жараёнларини ташкил этиш мумкин бўлади.

Ушбу карантин даврида давлат таълим муассасларида онлайн ва масофавий дарслар ташкил этилганлигини инобатга олиб, ўқув марказлар фаолиятида ҳам курс қатновчиларига масофавий таълим ташкил этишни тавсия қиламиз”, дейилади ахборотда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер