Ўқитувчининг ҳақ-ҳуқуқи ҳимоя қилинди

19:32 04 Февраль 2019 Жамият
1742 0

Иллюстратив фото

Сотилган сифатсиз маҳсулотни қайтариб олишдан бош тортиш сотувчилар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган асосий қонунбузарликлардан биридир.

Қамаши тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига тумандаги 61-мактаб ўқитувчиси Ж. Раҳмонов ариза билан мурожаат қилди.

Унда қайд этилишича, якка тартибдаги тадбиркор Эркин Луқмоновга қарашли савдо дўконидан 1 780 000 сўмга сотиб олинган, “Artel” фирмасида ишлаб чиқарилган “Milagro” русумли газ плитаси носоз чиққан. Сотувчи эса уни бошқа сифатлисига алмаштириб беришдан бош тортган.

Мазкур мурожаат туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига кўра, сифатсиз газ плитаси шу русумдаги сифатли газ плитасига алмаштириб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер