Ўқитувчилар спартакиадада беллашдилар
Ҳафта бошида“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили“габағишлаб Наманган шаҳар халқ таълими бўлими тизимидаги муассасаларнинг ўқитувчи - мураббийлари ҳамда ишчи-ходимлар ўртасида спартакиадага старт берилган эди.
Мини футбол бўйича эркаклар, волейбол бўйича аёллар, шунингдек, шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган баҳслар якунига етди. Унда шаҳардаги мавжуд 85 та умумтаълим мактабидан 1615 нафар ўқитувчи ва ишчи-ходимлар иштирок этдилар.
Финал беллашувлари якунига кўра аниқланган ғолиблар ва ғолиб жамоаларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг