Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

17:45 09 Январь 2024 Жамият
525 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.И. фуқаролар С.М. ва О.Р.нинг ишончига кириб, уларни 4 000 АҚШ доллари эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидаги олий ўқув юртларидан бирига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий ўқув юртига бирига кўчириб беришини айтиб 3 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер