Оқдарёда «Шинжон» усулида чигит экиш ишлари бошланди

12:09 27 Март 2026 Жамият
263 0

Оқдарёлик деҳқонлар катта тараддуд билан 2026 йил ҳосили учун чигит экишга киришдилар.

Жорий йил ҳосили учун Оқдарё туманида 205 та фермер хўжалиги томонидан жами 4450 гектар ерга чигит экилади. Шундан 2040 гектарига ғўзанинг «Султон» нави ҳамда 2410 гектар майдонга Хитой давлатидан келтирилаётган ғўза навлари, шундан 1469 гектар ер майдонларига «Шинжон» усулида чигит экилиши режалаштирилган.

Жумладан, туманнинг Даҳбед ММТП ҳудудидаги «Мадинабону боғи» фермер хўжалиги ҳамда «Оқдарё» ММТП ҳудудидаги «Фатхулла Бутанош ҳосили» фермер хўжалигида Хитой технологияси «Шинжон» усули асосида плёнка остига 76х10 см оралиқда қўшқатор чигит экиш ҳамда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ишлари бажарилмоқда.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер