Оқ уй раҳбари ижтимоий тармоқларнинг ҳалокатли хатоси ҳақида гапирди

22:50 12 Январь 2021 Дунё
1739 0

Ижтимоий тармоқлар одамларни ажратиб ташлаб, ҳалокатли хатога йўл қўймоқда, деб ҳисоблайди АҚШ президенти Дональд Трамп.

"Улар жуда катта хато қилишяпти. Улар одамларни бўлиб ташлаяпти ва адоват уруғини сепмоқда, улар мен узоқ вақтдан бери айтиб келаётганимни яққол намойиш этаётир", — деган Оқ уй раҳбари. 

Эсингизда бўлса, "зўравонликка бундан кейин ҳам ундаш хавфи борлиги" муносабати билан Twitter Трампнинг аккаунтини музлатиб қўйганди. Боз устига, жорий ҳафтада Facebook, Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқлар ҳам президент манзилларини турли муддатларга ёпиб қўйди. АҚШ давлат раҳбарининг 6 январь куни Конгресс биносига бостириб кирган намойишчиларга мурожаати бунга сабаб қилиб кўрсатилди. Ўшанда Трамп исёнчиларни тинч йўл билан ҳаракат қилишга чақирган, сўнгра уларни ҳақиқий ватанпарварлар деб атаб, президент сайловлари сохталаштирилгани ҳақида баёнот беришда давом этганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер