Оқ уй Исроилга 735 миллион долларлик юқори аниқликдаги қуролларнинг сотилишини маъқуллади — ОАВ

16:37 18 Май 2021 Дунё
1123 0

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Яқин Шарқдаги можаронинг авж олишидан сўнг қиймати 735 миллион доллар бўлган АҚШнинг юқори аниқликдаги қуролларини Исроилга сотилишини маъқуллаган. Бу ҳақда “The Washington Post” ўз манбаларига таяниб ёзмоқда.

АҚШ раҳбари маъмурияти зудлик билан томонларни (Исроил— Фаластин) ўт очишни тўхтатишга чақирган ва шунингдек, Исроил Фаластиннинг «ХАМАС» ҳаракатидан ўзини ҳимоя қилишга ҳақли эканлигини таъкидлаган.

Аниқлик киритилишича, АҚШ Конгресси келишув тўғрисида 5 май куни — «ХАМАС» Исроил ҳудудига зарба беришни бошлашдан олдин расмий равишда хабардор қилинган.

Аввалроқ, Исроилнинг денгиз ва ҳаво кучлари Ғазо секторида, анклав қирғоғида радикал исломий ҳаракат «ХАМАС»нинг сув ости кемасига ҳужум қилгани маълум бўлган эди.

11 май оқшомида Фаластин анклави чегараларида сўнгги йиллардаги энг катта эскалация бошланди. Ғазо секторидаги Исроил армияси ва Фаластин гуруҳлари Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақса масжидидаги тартибсизликлар ортидан Исроил судининг Шайх Жарраҳ маҳалласидаги уйларни араб оилаларидан тортиб олиш тўғрисидаги қарори ортидан ракета ҳужумларини давом эттирмоқда.

Фаластин расмийларининг маълумотларига кўра, қурбонлар сони 100 дан ошган. Исроилда 11 киши, жумладан битта аскар ҳалок бўлганлиги хабар қилинган. Исроилда жабрланганлар сони 500 дан ошган деб тахмин қилинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер