“OpenAI”нинг “Q-Star” сунъий интеллект модели ҳақида биринчи маълумотлар пайдо бўлди
“OpenAI”нинг янги маҳсулоти, махфийлигига қарамай, аллақачон машҳурликка эришган. Мутахассисларнинг фикрича, “OpenAI” деб номланган лойиҳа сунъий интеллект соҳасида катта бурилиш бўлади.
“Q-star Q Learning” услубида ўқитилади, яъни бу унга жазо ва мукофотлар орқали ўз ҳаракатларининг тўғрилигини тушуниш имконини беради. Ушбу ёндашув нейрон тармоққа унинг ўзига хос ҳаракати тўғри ёки хатолигини англашга ёрдам беради.
Шунингдек, у бир нечта мавжуд ечимлардан энг яхшисини танлашга ёрдам берадиган қидирув алгоритми бўлган “A-star Search” ёрдамида ҳам ўқитилади. Aлгоритм муаммони ҳал қилишнинг энг қисқа йўлини топиш қобилияти билан машҳур.
“Q-Star” лойиҳаси ҳақида ҳозирча жуда кам маълумотлар мавжуд, у инсоният учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Бироқ бошқа томондан, унинг қобилиятлари тараққиётда катта ривожланишга ҳам олиб келиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг