“OpenAI” кибержиноятларга қарши курашиш учун “оқ хакерлар”ни қидирмоқда
Машҳур “ChatGPT” ва “Dall-e”ни яратган “OpenAI” 1 миллион АҚШ долларлик грант дастурини ишга туширди. Компания сунъий интеллектга асосланган киберхавфсизлик самарадорлигини ошириш учун бутун дунёдан мутахассисларни жалб қилади.
Лойиҳа кибержиноятчилар учун тузоқларни ишлаб чиқишдан тортиб, ишлаб чиқувчиларга хавфсиз дастурий таъминотни яратиш ва хавфсизликни янгилашни бошқариш жараёнларини соддалаштиришга қадар турли хил ғояларни таклиф қилади.
Дастурнинг учта асосий мақсади бор:
— ҳимоячиларга илғор сунъий интеллект имкониятларини тақдим этиш орқали “мустаҳкамлаш”;
— сунъий интеллект моделларининг киберхавфсизлик имкониятларини миқдорий баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш орқали “имкониятларни ўлчаш”дан иборат.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг