Онлайн. Энг муҳими давлат раҳбарининг сиёсий иродаси бор — Содиқ Сафоев сўз ҳамда матбуот эркинлиги ҳақида
Айни вақтда Халқаро пресс-клубда «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилигида сўз ҳамда матбуот эркинлиги ва Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилмоқда.
Тадбир Конституция куни арафасида ўтказилмоқда.
Давра суҳбати аввалида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев сўз олди.
"Агар ўз вақтида президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мана шундай ислоҳотлар бошланмаганида, агар жамиятимизга сўз, матбуот эркинлиги жорий этилмаганида пандемия шароитда бизнинг аҳволимиз анча мураккаб бўларди. Биз ОАВ ходимлари ва блогерларга аҳолининг манфаатларини, пандемия вақтида бўлган муаммоларни кескин равишда кўтаргани учун, уни дадил ҳокимият олдига қўйганлари учун ғам марказда ҳам жойларда чексиз миннатдор бўлишимиз керак. Шу сўзни айтишни мен бурчим деб биламан. Биздаги жараёнлар ортга қайтмас тус олмоқда, биринчи навбатда шуни биз тушунишимиз керакки, ҳукумат, парламент, фуқаролик жамияти, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, ОАВ ҳуқуқ ва имтиёзларини кафолатлаш ўзининг асосий бурчи деб билиши керак. Ҳаммамиз буни яхши англамоғимиз керак. Бунинг учун энг муҳими давлат раҳбарининг сиёсий иродаси бор" , дейди Содиқ Сафоев.
Инобат АҲАТОВА
"Халқ сўзи"
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг