Она ва бола саломатлиги бўйича янги марказнинг ҳудудий филиалларида қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?

14:42 04 Январь 2024 Жамият
349 0

Президентимизнинг “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ янги ташкил этиладиган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий филиаллари:

хавф омиллари аниқланган аёлларни тиббий текширувдан ўтказади, уларни даволайди ҳамда зарур ҳолларда республика даражасидаги тиббиёт муассасаларига йўналтиради;

никоҳланувчилар, ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёллар ҳамда чақалоқларни молекуляр тиббий-генетик текширувлардан ўтказади;

ирсий касалликлар аниқланган болаларни махсус дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди;

соғлом оилани режалаштириш ҳамда исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширади.

Шунингдек, Республика перинатал маркази:

эрта туғруқ хавфи бўлган ҳомиладорларга, шунингдек, муддатига етмасдан (22-28 ҳафталик) туғилган чақалоқларга барча турдаги тиббий хизматлар кўрсатади;

алоҳида тиббий кўрсатмаларга асосан ҳомиладорлар ва чақалоқларга Марказнинг ҳудудий филиалларида консультатив ёрдам беради ҳамда зарур ҳолларда уларга тиббий стационар ёрдам кўрсатади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер