Она тилим — онажоним тили бу

20:01 20 Октябр 2023 Жамият
376 0

Тошкентдаги TMC институтида Ўзбек тилига Давлат мақоми берилганининг 34 йиллиги муносабати билан “Она тилим — Онажоним тили бу” номли анжуман ташкил этилди.

Тадбирни институт проректори Баҳром Авазбоевич очиб, тилимизнинг бугунги қадру қиммати, тарихийлиги ва ўзбек тили тил сифатида дунёнинг қайси минтақасида бўлмасин шу тильда вояга етганлар учун азиз ва мўътабар тил эканини эътироф этди.

Анжуманда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси, шоира Шарифа Салимова, “Шуҳрат” медали ва бир қанча Халқаро мукофотлар соҳибаси, латофатли шоира Хосият Рустамова, “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби, ёш шоир ва таржимон Раҳмат Бобожон иштирок этди.

— Ҳар қандай тил ўз ички ва ташқи омиллари асосида бойийди. Буни минг йил муқаддам Маҳмуд Қошғарий бобомиз ўзининг “Девону луғотит турк” асари орқали исботлаб кетган. — деди шоира Шарифа Салимова. — Масалан, Қошғарийдан бизгача 268 мақол ўз ҳолатида етиб келган. Бу эса минг йил давомида тилимиздаги анчагина сўзлар ҳеч бир бузилиш ва хавф-хатарларсиз сақланаётганини билдиради. Зотан, тилимизнинг тозалигини, софлигини асраб-авайлаш ҳар биримизнинг қўлимиздадир.

Тадбирда талабалар ўзларининг шеър, қўшиқ ва рақслари билан иштирок этишди. Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” асаридан саҳналаштирилган саҳна кўриниши кеча қатнашчиларда чуқур таассурот қолдирди.

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер