Ўн бир миллиондан ортиқ афғон хотин-қизлари инсонпарварлик ёрдамига муҳтож — БМТ
Фото: Reuters
Ўн бир миллиондан ортиқ афғон хотин-қизлари шошилинч инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.
Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти(БМТ)нинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди.
Ташкилот, шунингдек, Афғонистонда «Толибон» ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг аёллар ҳуқуқларининг бузилиши кучайиб бораётганидан жиддий хавотир билдирганди.
Маълумотларга кўра, гуманитар ташкилотлар аёллар ва қизларга озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш, таълим ва яшаш имкониятлари билан таъминлаш учун ёрдамни кенгайтиришга интилиши керак.
БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг мазкур баёноти чоршанба куни кечқурун Кобулда тўпланган афғон аёллари ҳокимиятга келганидан сўнг хотин-қизларнинг мамлакат жамоат ва сиёсий ҳаётида иштирок этишини амалда тақиқлаган «Толибон»га қарши норозилик билдирганидан сўнг янгради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг