«Омикрон» сунъий равишда яратилганми? ЖССТ эксперти изоҳ берди 

17:08 21 Февраль 2022 Дунё
1441 0

Иллюстратив фото

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти(ЖССТ)нинг Россиядаги махсус вакили Мелита Вуйнович ТАСС агентлигига берган интервьюсида коронавируснинг «Омикрон» штаммининг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги тахминларни асоссиз, деб билишини таъкидлади.

У бу билан айрим экспертларнинг «Омикрон» штамми пандемияни енгиш учун яратилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрларига изоҳ берди. Шу ўринда мутахассис ҳатто «COVID-19»нинг ўзи ҳақида ҳам кўп миш-мишлар бўлганини эслаб ўтди.

«Бу эксперт хулосаси аниқ маълумотлар билан тасдиқланганига шубҳа қиламан», дейди Вуйнович.

Унинг сўзларига кўра, катта илмий тадқиқот олиб борилмоқда, лекин янги штаммнинг сунъий келиб чиқиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Олимлар инфекциядан ҳимоя қиладиган вакцина яратиш устида ишламоқда, аммо илмий ҳамжамиятда ҳеч ким жуда эркин кўчиб юрувчи ва ҳаракатланадиган вирус яратиш ҳақида жиддий ўйламайди.

«Бу кўпроқ афсонага ўхшайди, ҳар доим дунёда ёмон нарса содир бўлганда пайдо бўладиган. Аммо бунинг илмий асоси йўқ», дейди Вуйнович.

Олдинроқ,  ЖССТ раҳбари «COVID-19»нинг янада хавфли штамми ҳақида гапирган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер