Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили тайинланди
Алимов Шухрат Ашрабович – Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилояти минтақавий вакили лавозимига тайинланди.
Ш. Алимов 1973 йил Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган. Маълумотли олий, мутахассислиги мухандис, ҳуқуқшунос. «2-даражали адлия маслаҳатчиси» махсус унвон – мартаба даражасига эга.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Мирзаобод тумани адлия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият олиб борган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг