Омбудсманга хизмат ҳақини ундириш бўйича жамоавий мурожаат келиб тушди

18:20 06 Октябр 2023 Жамият
513 0

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидан хизмат ҳақини ундириш бўйича жамоавий мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда кўрсатилишича, 7 нафар фуқаро “Kapital ulgurji savdo” МЧЖ билан келишиб, Термиз шаҳридаги 2 км йўлни асфальт қилиб, йўлакларни бўяб беришган. Лекин, барча ишлар битгач, МЧЖ раҳбари олдиндан келишилган 30 млн сўм хизмат хақини бермаган.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда кўриб чиқилди. Натижада “Kapital ulgurji savdo” МЧЖдан 7 нафар фуқарога барча келишилган сумма ундириб берилди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер