Олтинкўлда янги мактаб
Фото: Халқ сўзи
Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 51-мактабнинг 360 нафар ўқувчилари энди умумий ўрта таълимни янги бинода давом эттирадиган бўлдилар. «Юксак обод қурилиш» МЧЖ томонидан улар учун янги мактаб биноси қуриб, фойдаланишга топширилди.

— Синф хоналаримиз кенг ва ёруғ, замонавий жиҳозланган фан хоналари ҳам ташкил этилибди, — дейди шу мактаб ўқувчиси Ойдиной Раҳмонова. — Эндиликда мактабда турли фан ва спорт тўгараклари очилишини эшитиб, янада хурсанд бўлдик.

126 млн. сўм маблағ эвазига қад ростлаган бинонинг тақдимот маросимида маҳалла фаолларидан тортиб туман ҳокимигача ҳозир бўлдилар.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг