Олтин «iPhone 13»ларнинг нархлари маълум қилинди

22:37 28 Сентябр 2021 Дунё
2272 0

Фото: Caviar

«Caviar» заргарлик компанияси «Total Gold» номли олтин «iPhone»лар тўпламини тайёрлаганини маълум қилди.

«Daily Mail»нашрининг ёзишича, ушбу смартфонларнинг нархи 48 минг долларгача бўлади.

Компания 99 та «iPhone 13 Pro» вa «iPhone 13 Pro Max» моделларини савдога чиқаради. Уларда 18 каратгача соф олтин ишлатилган.

Тавсифда айтилишича, маҳсулотлар бадиий барокко услубида ишлаб чиқарилган бўлиб, у эгасининг устунлиги ва юксак мақомини акс эттиради. 

Оддий «iPhone Pro Max»нинг нархи 1099 долларни ташкил этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер