“Олтин илдиз” умрни узайтирадими?

17:35 28 Август 2019 Жамият
4332 0

Махтаб Жафарий бошчилигидаги калифорниялик олимлар Олтой тоғларида ўсувчи “Сибирь доривор ўсимлиги”га қизиқиб қолди. Бу ҳақда Россия тиббиёт фанлар академияси маълум қилди.

Гап халқ табобатида “олтин илдиз” номи билан танилган қизил радиола ҳақида кетяпти.

Олтойнинг туб аҳолиси мўъжизалар содир этган “Сибирь женшени”ни ҳамон юксак даражада қадрлаб келишади. 40-йилларда олимлар ушбу ўсимликнинг спортчиларга, кейинчалик космонавтларга фойдали таъсирини фаол ўрганишганди. Мазкур “юмшоқ стимул берувчи восита” организмда серотонин – “хурсандчилик гормони” ишлаб чиқарилишини кўпайтиради. Россиялик олимларнинг фикрича, бу ҳаётни камида ярим асрга узайтирар экан. Россия тиббиёт фанлар академияси академиги Валентин Покровский 1997 йилда худди шундай оламшумул кашфиёт қилган эди.

Америкаликлар ҳам ушбу ўтдан тайёрланган дамлама қабул қилинганда, ҳаёт давомийлиги 24 фоиз ошганидан ҳайратга тушишган. Тўғри, тажрибалар фақат дрозофила пашшаларида ўтказилган. Профессор Жафарийнинг қайд этишича, у бундай ҳолатни умуман кўрмаган.

У радиола ҳозирча инсон умрини узайтириши бўйича исбот йўқлигини таъкидлаган бўлса-да, ушбу ўсимлик қаришга қарши тадқиқотлар учун энг истиқболли “номзод” эканлигини қўшимча қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер