Олтиариқда «Дамас» ёниб кетди

17:10 10 Февраль 2021 Жамият
1180 0

Ижтимоий тармоқларда Олтиариқда ёниб кетган «Дамас» юзасидан видео лавҳа тарқалди. Воқеа юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ЙҲХБ билан боғландик . Маълумотга кўра, жорий йилнинг 9 февраль куни соат 10:45 ларда, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, «Бўрвонлиқ» МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида, «Фарғона-Қўқон» йўналишида, йўл четида тўхтаб турган, 1967 йилда туғилган А.Ғ.га тегишли бўлган «Дамас» русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Автомобиль ёнғиндан тўлиқ зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер