Олтиариқда аллея ва экопарклар барпо этилмоқда

17:59 02 Ноябрь 2022 Жамият
620 0

Фото: Халқ сўзи

Умуман олганда, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Фарғона вилоятининг ушбу туманида 325 минг тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахтлар, бута кўчатлари экиш режалаштирилган.

Она заминга меҳр, табиатга дўстона муносабат, энг асосийси, ер билан тиллашиш ва диллашиш борасида Олтиариқ туманида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бобомерос анъаналар бор. Туманда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари ўзгача уюшқоқлик билан ташкил этилаётгани боиси ҳам шунда.

— Айни жараёнда тумандаги 72 та МФЙда 88 минг туп янги дарахт кўчатлари экиш мақсад қилинган,— дейди Олтиариқ тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси Валишер Маъдиев. — Ҳозирда 15 та МФЙда экопарклар, «Оқ олтин» МФЙда 2 гектар майдонда манзарали дарахтлардан аллея бунёд этиш ишларида маҳаллаларнинг каттаю кичиги фаоллик кўрсатяпти.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер