Олмазор туманига 21-маротаба келаётган эканман — Шавкат Мирзиёев

17:36 08 Апрель 2022 Сиёсат
1414 0

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатга келди.

Айни вақтда «Саховат», «Мурувват» ва «Меҳрибонлик» уйлари ҳамда махсус мактаб интернатлари фаолияти бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

— Олмазор туманига 21-маротаба келаётган эканман. Рўзаи Рамазон ойида қилган барча дуоларимиз ижобат бўлади. Сизларни, халқимизни шундай улуғ айём кунлари билан табриклайман. Қутлуғ ойда Оллоҳнинг марҳамати ёғилади дегани бежизмас. Жума куни Олмазор туманига келиб селектор ўтказяпмиз. Қуръони Каримда ҳам шундай айтилади: «Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшилик» бўлади. Бугунги мулоқотимизда одамларга яхшилик қилиш учун ҳар масалани очиқ айтинглар, — деди давлат раҳбари.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер