Олмазор туманидаги подстанциясида юзага келган носозлик бартараф этилмоқда

14:43 24 Ноябрь 2023 Жамият
104 0

Бугун, соат 11:40 да «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали балансида бўлган, Олмазор туманидаги «Сағбон» подстанциясининг трансформаторида носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида Олмазор туманининг Қора-Қамиш 1/2, 1/3, 2/1, 2/4, 3/2 мавзелари ҳамда Тошкент тумани Келес йўли кўчаси истеъмолчилари (9000 та истеъмолчи) қисман электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мутахассислари томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер