Олмазор туманида ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

14:22 02 Январь 2024 Жамият
288 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар “Ишга марҳамат” мономарказининг бўлим лаборанти Ш.Ю. фуқаро Д.Р.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Янгийўл тумани бандлик ва меҳнат бўлими раҳбари лавозимига жойлаштириб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер