Олмаотадаги хостелда юз берган ёнғинда 13 киши ҳалок бўлди. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор
Фото: Sputnik
Шу йилнинг 30 ноябрь куни Олмаотадаги хостелда содир бўлган ёнғинда оқибатида 13 киши ҳалок бўлди.
Қурбонларнинг тўққиз нафари Қозоғистон, икки нафари Россия ва яна икки нафари Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади.
Шаҳар ички ишлар бошқармаси тергов бўлими бошлиғи ўринбосари Айбат Мурзамадиев ўлим сабабларининг дастлабки версиясини тасдиқлади. Унга кўра, фожиа қурбонларининг барчаси ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазири Сирим Шарипхонов брифингда ҳалок бўлган исм-шарифлари жасадлар яқинлари томонидан аниқлангач эълон қилинади.
Вазирнинг сўзларига кўра, қурбон бўлган 13 нафар жасаднинг барчасининг шахси аниқланган, уларнинг қариндошлари хабардор қилинган, бироқ ёнғин қурбонлари рўйхати қариндошлар қўшимча шахсни аниқлаш ишларини ўтказгандан кейин оммага эълон қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг