Олмаотада қўлга олинган ўзбекистонликлар иш жойига қайтарилди

19:57 10 Июнь 2024 Жамият
875 0

Фото: “Zakon”

Аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 27 нафар ўзбекистонлик «Нелегал-2024» рейд тадбирлари давомида қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. «Дунё» ахборот агентлигининг маълум қилишича, ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари озод қилинган ва ўз иш жойларига қайтган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат бўйича Олмаота шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Қозоғистоннинг ваколатли органларига тегишли сўров юборилган. Шунингдек, шаҳар полицияси билан алоқа ўрнатилиб, Бош консулхона томонидан керакли чора-тадбирлар амалга оширилган.

«Ҳозирги вақтда 27 нафар ўзбекистонлик ишчилар ўз иш жойларига қайтарилди. Улардан 4 нафарига меҳнат миграцияси соҳаси бўйича қонунчиликни бузганлиги учун суд томонидан маъмурий жавобгарлик тайинланган», дейилади хабарда.

Айтиш жоиз, жорий йилнинг 3 июнь кунидан бошлаб, Қозоғистон Республикасининг барча ҳудудларида миграция соҳасида ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида «Нелегал-2024» рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳам ушбу мамлакатда бўлиб турган ва ишлаш учун бораётган фуқароларни огоҳлантирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер