Олмаота-Бишкек йўлида ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетди: ҳалок бўлганлар бор

21:19 28 Декабрь 2021 Жамият
1252 0

Олмаота-Бишкек трассасида шаҳарлараро автобус ЙТҲга учради, уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Маълумотларга кўра, музлик туфайли йўлда шаҳарлараро автобус ва «Mersedes» тўқнашиб кетган.

Автобусда 33 нафар йўловчи, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Ҳодиса оқибатида «Mersedes» русумли автомашинада бўлган уч киши ҳалок бўлди, улар орасида автобуснинг йўловчи машинасига қулаши оқибатида қисилиб қолган қиз ҳам бор. Автобус кўтарилгандан кейингина унинг жасади машинадан чиқариб олинган.

Олинган маълумотларга кўра, қурбонлар ва ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Ўзбекистон фуқароларини Олмаота-Тошкент йўналиши бўйлаб юртимизга эсон-омон қайтиб келиш учун воқеа жойига тезкорлик билан автобус ташкил этилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер