Олмалиқда янги дала ўқув майдони
Фото: Шодиёр Мутаҳаров / «Халқ сўзи»
Олмалиқда ҳарбий дала ўқув майдони фойдаланишга топширилди. Унинг очилиш маросимида тегишли вазирлик ва ташкилот мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда қайд этилганидек, сўнгги йилларда Ватан ҳимоячиларининг хизмат ва уй-жой шароитини яхшилаш, қисмлар жойлашган ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш, ҳарбий хизматчиларнинг билим ва маҳоратини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Замонавий талабларга жавоб берадиган ушбу машқ майдони ҳам ҳарбий хизматчиларнинг жанговор тайёргарлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Олмалиқдаги янги дала ўқув майдони бутун бир тактик шаҳарчани ўз ичига олади. Унда барча спорт турлари, ҳарбий машқлар билан эмин-эркин шуғулланиш имконияти мавжуд.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг