Олис қишлоқда замонавий боғча

15:59 20 Апрель 2022 Жамият
868 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги «Қурбон қашқар» маҳалла фуқаролар йиғини марказдан энг олис ҳудудда – 20 км узоқда жойлашган. Шу боис ушбу ҳудудда кичкинтойларни боғчага қамраб олиш кўрсаткичи нисбатан паст, узун навбатлар юзага келган эди.

Инвестиция дастури доирасида маҳалладаги 20-давлат мактабгача таълим ташкилоти ўрнида икки қаватли, замонавий шароитларга эга 120 ўринли болалар боғчаси қад ростлагани бу муаммога барҳам берди.

— Қарийб 2,5 млрд сўм маблағ эвазига муассасамизда болажонлар учун энг замонавий қулайликлар муҳайё этилди, — дейди боғча мудираси Нилуфар Зияева. — Эндиликда 20 нафар тарбиячиларимиз инглиз тили, мусиқа, менталь арифметика, спорт гимнастикаси машғулотларини мунтазам равишда ўтказиш имкониятига эга. Қисқа гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш орқали эса қишлоқдаги ўғил-қизларни мактаб таълимига пухта тайёрлашга ҳаракат қилмоқдамиз.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер