Олис овулда ичимлик суви таъминоти яхшиланди

15:13 22 Апрель 2025 Жамият
397 0

Ғайрат ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Бўзатов туманининг чекка ҳудудларидан бири бўлган «Аспантай» овул фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли сони ортиши сабабли уларнинг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш зарурати пайдо бўлганди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) чекка қишлоқлардаги болаларни ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасининг 26,1 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари асосида «Аспантай»да ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

Лойиҳа доирасида 4 дона 1м3 ер ости сувини чучуклаштирувчи станция тўлиқ реконструкция қилинди ва қувватини ошириш учун 30 метр чуқурликдаги 2 дона қудуқ (скважина) янгидан қурилди.

Натижада 840 нафар фуқаро барча санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган тоза сув билан таъминланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер