Олис ҳудуддаги ўқувчилар ҳолидан хабар олинди
Саид Донишев/«Халқ сўзи». Жиззах педагогик маҳорат маркази ҳамда Директорлар кенгаши ташаббуси билан Янги йил байрами арафасида олис ҳудудлардаги мактаб ўқувчиларидан хабар олинди. Ушбу тадбир марказлардан олисда жойлашган умумтаълим мактаблари жамоаси билан яқиндан мулоқот қилиш, таълим ва ўқув жараёни билан танишиш мақсадида ташкил этилди.
Илк манзил Фориш туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабида бўлди. Дарбоза маҳалласида жойлашган мазкур мактаб туман марказидан 270 км олисда жойлашган. Марказ ходимлари даставвал мактабдаги таълим ва спорт, қўшимча тўгараклар фаолияти билан танишди. Ҳар бир синфдаги ўқувчиларга Янги йил байрами совғалари улашилди.
— Одатда ўқитувчиларимиз педагогик маҳорат марказида бир ҳафтада малака ошириб келарди. Бу гал марказ жамоаси ўқитувчиларга елкадош ва кўмакдош бўлишди, — дейди мактаб директори Дилшода Суюнова. — Фақат ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларга эмас, барчага совға берилди. Бундан болалар хурсанд бўлди.
Марказ жамоаси маҳаллада илк бор ташкил этилган оилавий мактабгача таълим масканида ҳам бўлиб, 16 нафар тарбияланувчига ҳам байрам совғасини топширди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг