Олимжон Умаров Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди

15:00 11 Март 2026 Жамият
206 0

Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров лавозимидан озод этилди. У мазкур лавозимда 2024 йил июнь ойидан буён ишлаб келаётган эди.

Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, Умаров эндиликда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари лавозимида фаолият юритади.

Олимжон Умаров 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2007 йилда Ўзбекистон Миллий университетини, 2017 йилда эса Жанубий Кореянинг Сонгюнгван университетини тамомлаган.

2006-2012 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг UZINFOCOM Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказида турли лавозимларда ишлаган. 2012-йилда ЎзМАА Ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари бўлимига раҳбарлик қилган. 2012-2017 йилларда вазирликнинг АКТ департаментини бошқарган.

2017-2020 йилларда АКТ вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2020 йил майида Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланган, 2021 йил ноябрь ойида ушбу лавозимдан озод қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер