Олимпия шаҳарчаси ўз вақтида қуриб битирилмагани сабабли ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари Баҳрайнга кўчирилган

16:09 02 Декабрь 2024 Жамият
436 0

Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган 2025 йилги III Осиё ёшлар ўйинлари мезбонлиги Баҳрайнга ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистоннинг мезбонликдан воз кечишига асосий сабаб сифатида Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси қурилишининг белгиланган муддатда якунланмаслиги кўрсатилган.

Миллий олимпия қўмитаси бу борада Осиё олимпия кенгашига расмий хат юборган ва келишувга эришган.

Маълум бўлишича, Осиё олимпия кенгаши Миллий олимпия қўмитасининг хатини кўриб чиқиб, Баҳрайнни янги мезбон сифатида тасдиқлади. Шу тариқа, Осиё ўйинлар 2025 йилда Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтказилади.

Гарчи ушбу мусобақа мезбонлигида мосуво бўлаётган бўлсак-да, Олимпия шаҳарчаси қурилиши келгусидаги халқаро тадбирлар учун муҳим аҳамият касб этади.

Айтиш мумкинки, Ўзбекистондаги Олимпия шаҳарчаси қурилиши жуда кенг қамровли ва мураккаб лойиҳа ҳисобланади. Унинг қурилиши 2025 йилгача тўлиқ якунланиши режалаштирилган бўлса-да, айрим қийинчиликлар сабаб жараён кечикмоқда.

Ўзбекистон ўз зиммасидаги масъулиятни тушуниб, Осиё олимпия кенгаши билан ўз вақтида келишувга эришди. Бу жараён мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонидаги нуфузига путур етказмаслиги учун жиддий қадамлар қўйилаётганини кўрсатади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер