Олимпия ўйинларини орзулаган ёш қиличбоз

17:28 22 Апрель 2025 Жамият
247 0

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Давлатобод туманидаги 52-умумтаълим мактабининг 9-синфида таҳсил олаётган Муҳаммадали Зокиров нафақат аъло баҳоларга ўқиши, балки спортнинг қиличбозлик турига кучли иштиёқи билан ҳам тенгдошлари орасида ажралиб туради.

Унинг ушбу машғулот билан шуғуллана бошлаганига тўрт йилдан ошди. 15 ёшли иқтидорли спортчи шу вақтга қадар республика миқёсида ўтказилган 30 дан ортиқ мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган. 2024 йилда ўтказилган Осиё чемпионатида эса фахрли учинчи ўрин билан ота-онаси ва устозларини хурсанд қилди. Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида бир неча бор тайёргарлик машғулотларида иштирок этган ёш спортчи айни пайтда жорий йилнинг ёз ойларида Грузияда ўтказилиши режалаштирилган халқаро мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

— Тоққа чиққан чўққини кўзлайди, — дейди М. Зокиров. — Асосий мақсадим — 2028 йилда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш. Орзум амалга ошса, халқаро майдонда юртимиз байроғини баланд кўтариб, Ўзбекистон спорти довруғини жаҳонга ёйишга ўз ҳиссамни қўшаман.

Ниятинг йўлдош бўлсин, бўлажак олимпиадачи!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер