Олимлар яқин орада йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган мамлакатларни маълум қилди
Фото: AP
Тинч океанидаги баъзи орол давлатлар йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бунинг ҳароратнинг 1,5 даража Цельсийга кўтарилиши туфайли юз бериш эҳтимоли юқори.
Худди шундай фикрларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро гуруҳи олимлари "Guardian" газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Аниқлик киритилишича, минтақа мамлакатлари узоқ вақтдан бери кучли денгиз тўлқинлари, кучли циклонлар, узоқ давом этган қурғоқчилик ва ер ости сувларининг шўрланиши оқибатида қишлоқ хўжалигига зарар етишидан азият чекмоқда. Бундан ташқари, Жаҳон океани сатҳининг кўтарилиши туфайли кўплаб мамлакатларни сув босмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, бундай табиий офатлар сайёра исиши билан тез-тез юз бера бошлайди.
«Бу Кирибати, Вануату ва Соломон ороллари каби давлатларни яшашга яроқсиз ҳолатга келтиради», дейди тадқиқотчи Никола Казуле.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг