Олимлар саратон хавфини камайтирадиган витамин номини маълум қилишди
Иллюстратив фото
Олимлар С витаминининг 11 турдаги саратон хавфини камайтириш хусусиятини аниқладилар.
С витаминини истеъмол қилиш ва саратоннинг ривожланиши ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш мақсадида 3562 та илмий мақолани таҳлил қилган олимлар ушбу витаминни қабул қилиш саратон касаллиги хавфини камайтиради, деган хулосага келишди.
Тадқиқотда маълум бўлишича, С витаминини истеъмол қилганларда сийдик пуфаги, кўкрак, қизилўнгач, ошқозон, ошқозон ости бези, ўпка, простата бези саратони, бачадон бўйни ўсмалари, буйрак ҳужайрали карсиномаси ва саратоннинг умумий частотаси билан боғлиқ ҳолатлар жуда кам кузатилган.
Шу билан бирга, диетолог Гейл Майер, таҳлил натижаларига кўра, мазкур витамин танага қандай шаклда тушганлиги аниқ эмаслигини таъкидлади, яъни у биологик фаол қўшимчалар сифатида ёки табиий маҳсулотлардан.
«Кўпинча витамин ва минерал қўшимчалар биз уларни озиқ-овқатлардан олганимиз каби фойда келтирмайди», дея огоҳлантирмоқда диетолог шу ўринда.
Унинг таъкидлашича, инсонлар C витаминига бой мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш орқали минераллар, антиоксидантлар ҳамда бошқа фойдали моддаларни ҳам қабул қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг